Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Мазкур йўналишда ҳам туманимизда салмоқли ишлар олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас.Косонсой тумани “Кушон” МФЙ “Ҳуррият-1” ва "Ҳуррият-2" кўчаларидаги асосий муаммоларидан бири йўллар носозлиги бўлган. Шу ҳудуд фуқароларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳамда сектор раҳбарига қилган мурожаатлари ҳамда уни ҳал қилишга бўлган ҳаракатлар сабабли ушбу кўчалар боғланган ҳудуд айни пайтда асфальтланмоқда.- Энг оғриқли муаммо бўлган йўл масаламиз ҳал бўлмоқда. Бу аҳолимизнинг кайфиятини кўтариб, ислоҳотларга ижобий қараш ҳиссини оширмоқда. Мутасаддиларга, Олий Мажлис депутатига, сектор раҳбарига раҳмат, - дейди маҳалла фаол оқсоқоли Ғаффорхон Узоқов.






