Ҳозирги замонавий жамиятда миллий кийимларнинг таълим жараёнидаги роли алоҳида аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Хусусан, Косонсой туманидаги таълим муассасаларидаги ўғил-қизларнинг ушбу либосларда дарслардаги иштироки нафақат маданиятга ҳурмат билан ёндашишга, балки миллий ғурурни оширишга ҳам хизмат қилмоқда.

Косонсой туманининг "Равот" маҳалласида жойлашган 22-сонли умумтаълим мактабида миллий қадриятларимизга ҳурмат, уларни тарғиб этиш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума кунида “Миллий либос - қадриятлар кўрки” ҳафталиги ўтказилмоқда.

Бу каби ташаббуслар ёшларимизда ўзимизнинг миллий либосларимизга бўлган ҳурмат туйғуларини янада юксалтириб, ўқувчи ёшларни миллий қадриятларга муҳаббат ва эътиборини ошириб ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.