Косонсой туманида жойлашган Миллий маданият марказида туманда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов ўз нутқи давомида, турли оқимларнинг миллий ўзлигимиз, миллий қадриятларимизга зид бўлган бидъатлари таъсиридан сақланиш, ҳаёт тарзида, кийинишда, юриш-туришда, ибодатда бузғунчи ёт ғояларга учмаслик, жамият равнақи учун фойдали бўлган дунёвий илмларни ўрганишнинг Исломдаги талқини, тинчлик ва омонликнинг қадрини ҳис этиш, бугунги тинч ва осуда ҳаётга шукр қилиш каби масалаларга тўхталиб ўтди.
Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар, мулоқот чоғида кўтарилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.






