Кенгаш раиси Дилмурод Қодиров олиб борган сессия ишида халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия ишида 2025 йилда Косонсой туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 23 июль куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 38-сонли баёни ижросини таъминлаш юзасидан Косонсой туман ҳокими Д.Қодировнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессия ишида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” жамоатчилик комиссиясини ташкил этиш тўғрисида Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ж.Абдуллаевнинг ахбороти тингланиб, муҳокама этилди.

Сессияда ҳудудларни ривожлантириш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Сессия ишида Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.