Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Ҳусаинова Дилнора Рустамовна “Бошланғич синфлар билан ишлашнинг замонавий тeхнологиялари” мавзусида олиб борган илмий лойиҳалар учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида ташкил этилган халқаро илмий конференцияда "Фидойи хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бундай шарафли ютуқлар таълим вакилларини ўз касбига сидқидилдан, катта масъулият билан хизмат қилишга даъват этади. Шу ўринда Дилнора Ҳусаиновани ушбу ютуқлари билан туман ҳокимлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими номидан самимий табриклаб, келгуси фаолиятида улкан марраларни забт этишини тилаб қоламиз.






