Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов Косонсой тумани ҳокимлиги кичик фаоллар залида нуронийлар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Икромхон Нажмиддинов жамият ҳаётида нуронийларнинг ўрни мустаҳкамланиб бораётгани, улар “Бир болага етти маҳалла ота-она” тамойили ҳамда ҳар бир маҳалладан учтадан нуроний бештадан оилани камбағалликдан чиқаришдаги иштироклари самаралари ҳақида ҳам мулоҳазалар билдирди.

Тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси О.Қориев иштирок этди ва юқоридаги вазифаларни бажаришда албатта, ҳамжиҳатликда иш ташкил қилинишини билдирди.

Шунингдек, тадбирда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қадрият ва анъаналар, таълим ва тарбиядаги узвийлик, китобхонликка чорлов, кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги муҳим ўрни, жамоатчилик назоратини янада таъсирчан ўрнатиш каби долзарб масалаларда ибратли фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари таълим муассасаларида тарбиявий аҳамият касб этадиган учрашув ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, бола тарбиясида мактаб-маҳалла-оила тамойили асосида қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Учрашувда меҳнат фахрийлари Абдулҳай Турсунов, Умматали Шамсиевлар иштирок этдилар.