Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши томонидан 2025 йил 16 январь куни Косонсой туман 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Касаба уюшмаси органларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш, расмийлаштириш ва ҳисоботларни топшириш ҳамда касаба уюшмаси органлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш» мавзусида кўргазмали амалий ўқув семинар ўтказилди.
Ўқув семинарни туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Сиддиқов кириш сўзи билан очиб, ўтказилаётган ўқув семинар мақсади, амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида тушунтириш бердилар.
Ўқув семинар дастури кун тартибидаги киритилган масалалар юзасидан, яъни Косонсой туман 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишини намунавий тарзда ўтказиб берилди.
Туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Сиддиқов томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот сайловларни ўтказиш, ҳисобот сайловлар ўтказишда «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида низом» талабларига қатъий риоя этиш, касаба уюшма органлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, бўйича амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида, шунингдек ҳисобот сайлов якунлари ҳақида ХS-1-шакллар ва делегатлар анкеталари тўлдирилиши ҳақида атрофлича тушунтирди.






