Наманган вилояти туманларида белгиланган график бўйича хорижий ғўза навларини экиш бўйича ўқув илмий-амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Косоносй туманида вилоят Агрохизматлар маркази, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти , Наманган илмий-тажриба станцияси раҳбар ҳамда илмий ходимлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди.

Унда 2025 йилда хорижий пахта навлари (BT) бўлган “Xin Lu Zao 78” навини илғор агротехнологияларни қўллаган ҳолда ҳосилдорликни ошириш, экиш учун талаб этиладиган 76 см ва 76×10 см схемаларга мослашган сеялкаларни олиб келиш, 76×10 см схемага қўшқатор усулда плёнка остига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва экиш буйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида фермерларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар ва маслахатлар берилди ҳамда услубий қўлланмалар тарқатилди.