Косонсой тумани “Нуроний” жамғармаси ва туман “Лимончилик” мактаби ташаббуси билан, ўз хонадонида, боғларида, ташкилот-корхона қошида иссиқхона ташкил этган ва шу соҳа орқали даромад олиб, ишчи ўрни яратган ёшларга шу соҳада касб ўргатган фуқаролар ўртасида “Энг намунали иссиқхона ташкил этган” номинацияси бўйича танлов ўтказилади.

🔗 Танловда қатнашишни истаган фуқаролар қуйидаги маьлумотни тақдим этишлари керак: 1️⃣ Танловда қатнашувчи фуқаро манзили ва телефон рақами;2️⃣ Танловда қатнашувчи фуқаро ҳақида маълумот;3️⃣ Иссиқхона қурилиши ва етиштирилаётган маҳсулот ҳақида маълумот;4️⃣ Ишчи ўрин яратганини асослантирувчи маълумот;5️⃣ Ёшларни касб ўргатгани ва ёшларни шу соҳа бўйича иш ташкил этилгани ҳакида;

📎 Ҳамма маълумотлар электрон ва ёзма равишда, иложи борича сифатлироқ суратлар билан тақдим қилиниши керак. 📃 Ҳужжатлар 10.02.2025 гача “Лимончилик” мактаби маъмурияти томонидан қабул қилинади.

📞 Мурожаат учун телефон: +998939484663 (Телеграм ҳам шу рақамда).

✅ Ғолиблар "Нуроний" жамғармаси Косонсой туман бўлими томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ташкилий қўмита