Жорий йилнинг 15 январь куни “Қорасув” ва “Боғ” маҳаллаларида Косонсой туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий ва хизматчилари томонидан “Чоршанба - фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда ҳамкор хизматлар билан биргаликда хонадонларда профилактик тадбирлар ўтказилди. Ўрганишлар давомида хонадон эгаларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ис гази ва ботулизмдан заҳарланишни олдини олиш, аҳоли хонадонларида газ конденсатидан фойдаланмаслик, ёнғин ва чақнаш ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўриқнома берилди.

Шунингдек, туман фавқулодда вазиятлар бўлимига бириктирилган “Қорасув” маҳалласида жойлашган 25-сонли мактаб ўқувчиларига техника намойиши ва учрашув ўтказилди.