Бугун, Косонсой туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Туман Кенгашининг раиси Дилмурод Қодиров олиб борган сессия ишида туман ва вилоят Кенгашлари депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Унда Косонсой туманининг 2025 йилга маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, юридик ва жисмоний шахсларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлигини ўрганиш” ҳамда Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш аҳволи юзасидан, “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритилган хотин-қизларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида, 2024-2025 йилларда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида танланган махаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш бўйича дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги ва бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар бўйича музокаралар олиб борилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.






