Сектор раҳбарлари йил давомида ҳар ҳафтада турли ҳудудларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тингладилар ва мурожаатлар қонун доирасида ҳал этилди.

Бугун Косонсой туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”нинг сўнгги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари ишга жойлашиш, узоқ муддатга қўшимча ер олиш, контракт тўлови, болалар нафақаси, тадбиркорлик учун ер, тиббий ёрдам каби масалалардаги мурожаатларни қабул қилдилар ва мурожаатларнинг айримлари шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолганлари тегишлиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари барчани кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, бу каби юзма-юз учрашувлар изчил давом эттирилишини билдирди.