Йўлларимиз ва кўчаларимиз ободлигига ўз ҳиссасини қўшаётган фидойи касб эгалари ҳар тонг кўчаларни ораста қилишга киришадилар. Уларнинг чинакам меҳнати ўлароқ юрган йўлларимиз тоза ва озода.

Бугун, Косонсой тумани миллий маданият марказида туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари учун сайёр қабул ўтказдилар.

Қабул давомида ходимларниннг турли масалаларда мурожаатлари тингланиб, ечими юзасидан тегишли ташкилот масъулларига йўналтирилди.

Сайёр қабулдан сўнг йил давомида фаоллик кўрсатган ходимларга эсдалик совғалари, барча ишчи ходимларга сектор раҳбарлари томонидан Янги йил байрами совғалари улашилди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати