Косонсой тумани ҳокими - фуқаро муҳофазаси бошлиғининг соҳага оид топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотларни жалб этган ҳолда Косонсой тумани “Улуғ чинор” маданият ва истироҳат боғида атракционлар билан боғлиқ фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, истироҳат боғи атрофида жойлашган умумий овқатланиш корхоналарида юз бериши мумкин бўлган ёнғинлар, чақнаш ҳолатлари, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари ва овқатдан заҳарланиш, ботулизм касаллиги ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Истироҳат боғида байрам тадбири арчасининг техник мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига асосан ўрнатилганлиги кўздан кечирилиб, туну-кун навбатчилиги ташкил этилди. Бундан ташқари, ҳудудларда соҳага оид профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилиб тунги рейд тадбирлари давом этмоқда.






