Тошкент шаҳрида корейс тили бўйича II Республика олимпиадасининг якуний босқичи ҳамда олимпиада ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур олимпиада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Корея таълим маркази билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида 2 босқичда ташкил этилди.
Косонсой тумани 41-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Абдумуталов Одилхон мазкур Республика олимпиадасида муносиб иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади. Ўқувчига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан диплом, Корея Республикасига таълим саёҳати йўлланмаси ва эсдалик совғалари топширилди.






