Косонсой туманида Янги йил байрамининг муносиб ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Косонсой туман ҳокими Д.Қодиров, туман ИИБ бошлиғи Р.Каримовлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига хизмат олди йўриқнома ўтказилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича аниқ чора тадбирлар белгилаб берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан янги арчаси ўрнатилган “Улуғ чинор” маданият ва истироҳат боғида аҳолига янги йил шукуҳини улашиш мақсадида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди. Айниқса, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш зарурлиги ҳисобга олиниб, масъулларга керакли кўрсатмалар берилди.
Тадбир жараёнида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, байрам тадбири арчасининг техник мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига асосан ўрнатилганлиги кўздан кечирилиб, куну-тун навбатчилиги ташкил этиш, ёнғин-қутқарув экипажларининг шайлигини ошириш, боғ атрофида тозалик ва ободонлаштиришга эътибор қаратиш, фуқароларга ва ташриф буюрадиган меҳмонларга шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.






