Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовлар Косонсой туманидаги «Илк ривожланиш маркази»да бўлиб, яратилган шароитлар ва амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселекторда «Илк ривожланиш марказлари» ҳақида сўз борди, ҳамда ҳар бир туманда биттадан шундай марказларни ташкил этиш топшириғи берилди.
Мазкур марказ болаларни эрта ёшдан ривожлантириш хизматларидан фойдаланиб, мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган ва чекка қишлоқ жойларда яшовчи болалар учун таълимнинг муқобил шакли ҳисобланади.
Камбағал оила фарзандлари ҳамда турли нуқсонли болалар билан ишловчи ушбу марказ фаолиятидан ота-оналар жуда мамнун.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов «Илк ривожланиш маркази»даги болажонларнинг оналари билан суҳбатлашар экан, улар фарзандларидаги ижобий ўзгаришлар ва педогогик жамоанинг меҳнатларини эътироф этдилар. Шунингдек, уларнинг бу борадаги таклиф-мулоҳазалари ҳам тингланди.
Агентлик директори томонидан мазкур марказлар фаолиятини оммалаштириш ва янада такомиллаштириш юзасидан янги лойиҳалар амалга оширилиши айтиб ўтилди.






