Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовлар Косонсой туманида ўрганиш олиб боришди.

Агентлик директори Косонсой туманидаги “Туятойди” массивида жойлашган “TERRY JAR” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Корхонанинг экспорт салоҳияти, яратилган ишчи ўринлари, хусусан ногиронлиги бор шахслар ҳамда ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турувчи фуқароларни бандлиги таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур корхонада ҳозирги кунда 2000 нафардан зиёд ишчи-ходимлар мавжуд бўлиб, улардан 200 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан иборат. Улардан 12 нафарини ногиронлиги бор шахслар ташкил этади.

- Ўзим 2-гуруҳ ногирониман, оиламиз боқувчиси бетоблиги сабаб, оғир вазиятга тушиб қолган эдик. Ижтимоий ходим уйимизга келиб шароитимизни ўрганиб, ишга жойлашишимга кўмак берди. Ҳозир анча ўзимизни ўнглаб олдик, - дейди корхона ишчиси Атабекова Феруза.

Текстиль ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона раҳбари томонидан келгусида яна 200 та иш ўрни яратилиши ва уларнинг 70 фоизи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан иборат бўлиши таъкидлаб ўтилди.