Никоҳ шартномасининг тузилиши никоҳ тугатилгандан кейин ҳам собиқ эр-хотинлар ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солишда муҳимдир.Яъни, шартномада мулкий муносабатларга оид қоидаларнинг батафсил акс эттирилиши кейинчалик юзага келадиган мулк билан боғлиқ низолар, келишмовчиликларни судгача, тинч йўл билан ҳал этиш имкониятини яратиб, судлашиб юришнинг олди олинади.
Наманган вилоятида вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган судлар, ИИБ, адлия бошқармаси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда қабул қилинган “Вилоятда оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган” қўшма қарор, вилоят суди, вилоят Ёшлар ишлари бўйича агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунсиз (шаръий) никоҳларни олдини олиш борасидаги ишларимизни самадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг 76-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.
Наманган вилояти суди айнан мана шу тамойилларга асосланган ҳолда ҳамда Наманган вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда иш юритмоқда.
Биз келгусида ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтириб, ҳар бир маҳалла кесимида хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатларини олдини олиш чораларини кўришимиз лозим.
Р. М. Бойқораев,
Фуқаролик ишлари бўийча Наманган туманлараро суди судьяси






