Косонсой тумани 35-сонли умумтаълим мактаб фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишга фаол нуронийлари жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-405-сонли қарорни тўлақонли бажарилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бўлим бошлиғи З.Азимжонов, “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси И.Нажмиддинов, вилоят “Нуроний” жамғармаси бош мутахассиси А.Болтабоев, туман "Нуроний" жамғармаси раиси О.Қориев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Исақов ҳамда туман фаол нуронийлари иштирокида кенгайтирилган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Унда тумандаги 59та маҳаллалардан 3тадан "Камбагалликдан фаровонлик сари" тамойили асосида маҳалла реестрларида турадиган оилага боғланган нуронийлар билан Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишга фаол нуронийлари жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-405-сонли қарорни мазмун моҳияти тушунтирилди ва уни тўлақонли бажарилишини таъмилаш бўйича нуронийларга тушунчалар берди. Шундан сўнг нуронийлар ўзларини қизиқтирган саволлар мутасаддилардан керакли жавоблар олишди.






