Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 19 январдаги қарорига мувофиқ ёшлар масалалари бўйича масъулларнинг ҳисоботини эшитиш белгиланган.

Шу муносабат Косонсой туманидаги маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини “2024 йил давомида амалга оширилган ишлари ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар" юзасидан ҳисоботлари тингланмоқда.

Дастлаб Косонсой туманида бугунги кун режасига асосан 1-сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлар етакчиларининг бир йиллик амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.