Косонсой туманидаги “Улуғ чинор” маданият ва истироҳат боғида фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Унда шахсий таркиб томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, боғ ичига ўрнатиладиган янги йил арчасини безатишда ёнғин хавфсилиги қоидаларига амал қилиш аҳоли хонадонларида овқатдан ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ҳамда қурилиш ташкилотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш бўйича соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, фавқулодда вазиятлар бўлимида кўп йиллар ишлаган, хизмат вақтида вафот этган хизматчиларнинг оила-аъзолари ҳолидан хабар олинди.