Туман Кенгаши раиси Б.Юсупов олиб борган сессияда туман Кенгаши депутатлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, мактаблар директорлигига номзодлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Косонсой туманидаги 24 та участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этиш; туманда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан ажратилган моддий маблағлар; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш, ПҚ-4513 сонли қарорини туманда бажарилиши, Косонсой тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш; туман Кенгашининг Косонсой туманидаги бўш турган директорлик лавозимлари учун номзодларга тавсия бериш, ПФ-6110-сонли Фармони ижроси; туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ахборотлари тингланиб, муҳокама этилди.Шунингдек, депутатлар томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларини жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110 Фармони тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар берилди.Юқоридаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар ва муҳокамалар юритилиб, сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.