Мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида бу борадаги аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 32-сонли умумтаълим мактаби ҳудудига манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари ўтқазилди.
Бундай хайрли ташаббуслар туманнинг бошқа таълим муассасаларида ҳам давом этмоқда.






