Косонсой туманида барча тоифа хўжаликлари томонидан 2025 йил ҳосили учун жами 5296 гектарга рўзғорбоп сабзавот маҳсулотлари экиш режалаштирилган. Шундан тўқсонбосди усулида 1878 гектари август-сентябрь, 3419 гектари эса ноябрь-декабрь ойларига тўғри келади.

Бугун Косонсой тумани Қуқумбой ММТП ҳудудидаги “Мусоариқ тонги” боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун ноябрь-декабрь ойларида "Тўқсонбости" усулида сабзавот экинларини экилишини таъминлаш, дала четларига кўчат экиш, ички ариқларни тозалаб чопиш ҳамда бетонлаштириш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Н.Худойбердиев, вилоят деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Н.Каимов,, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги вилоят бўлими бошлиғи Б.Ахматжанов, вилоят Уруғчилик бошқармаси бошлиғи О.Ҳайдаров, вилоят Агрохизматлар маркази директори О.Каримхўжаев, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ҳокими ёрдамчилари, тумандаги барча боғдорчилик фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Мутахассислар томонидан семинар иштирокчиларига очиқ майдон ва боғ қатор оралига август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябр-декабрь ойларида "Тўқсонбости" экишнинг афзалликлари ва агротехникаси бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.