Косонсой туманидаги иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, муносибларини Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия қилиш мақсадида Косонсой туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида туман саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Танловда адабиёт, санъат, маданият, фан, таълим, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ижод қилаётган, фаолият юритаётган иқтидорли қизлар ҳужжатлари кўриб чиқилиб, ижодий ишлари билан танишиш баробарида номзодлар суҳбатдан ўтказилди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.