Жорий йилнинг 1-3 октябрь кунлари Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик боғида ўтказилган III - "Халқаро Асал фестивали"нинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда  вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуритдинов сўзга чиқиб, фестиваль Наманганнинг яна бир ташриф қоғозига айланиб бораётганини эътироф этди.

Фестивалда иштирок этган 50 дан ортиқ маҳаллий ва қўшни давлатлардан ташриф буюрган асалчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимдан сўнг маданият ходимлари иштирокида концерт дастурлари ҳам бўлиб ўтди.