Косонсой туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат Саломатлиги техникумида 2024-2025 ўқув йилида Давлат тест синовлардан муваффақиятли ўтиб, техникум ўқувчилар сафига қабул қилинган ўқувчиларнинг "Ўқувчилик қасамёди" деб номланган тадбир ўтказилди.
Давлат мадҳияси билан бошланган тадбир, иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган ажойиб куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.
Тадбирда Косонсой туман ҳокими ўринбосари А.Шералиев иштирок этиб, барча талабаларга янги ўқув йилида муваффақият тилади.
Тадбир сўнгида фаол ўқувчилар техникум маъмурияти томонидан тақдирланди.






