Бугун старт олган халқаро фестивалда иштирокчилар асал маҳсулотлари, бол йиғиш илмидан тортиб, асаларичиликка оид ҳунармандлик буюмлари билан танишмоқдалар ҳамда асалнинг бир неча навини татиб кўриш имконига эга бўладилар.

Анжуманда Косонсой туманидан асаларичилар авлодининг 3-вакили Ғофурхон Темиров ҳам ўз маҳсулотлари билан қатнашяпти. У 40 йилдан бери бол етиштиради. Ушбу павилонда янтоқ, тоғ, қизилмия, пахта, семичка каби 9 турдаги асал бор. Бундан ташқари, асалдан олинган гулчанги, асалари муми, прополис, сути кабилар ҳам мавжуд.

«Асаларичилик касби бизга отамиз Саидаҳмадхон Темировдан ўтган. Отамни касбларини давом эттиришни мақсад қилиб, мана 30 йилдирки шу касб орқасидан даромад топяпман. Ҳозирги кунда фарзандларим ҳам ушбу касб билан шуғулланишяпти», — дейди болчи.