Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги 5148-сонли қарорига мувофиқ, жисмоний фаоллик даражасини оширишда юқори натижаларга эришган, косонсойлик фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан спорт формалари ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Косонсой туман спорт мактабида спорт синовларининг ихтиёрий ва махсус талабларини бажариб ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла тизими ходимлари ҳамда аҳоли вакилларига I, II ва III даражали «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишонлари (гувоҳномаси) ва спорт формаларини тантанали тарзда тақдирлаш маросими ўтказилди.






