Адлия вазирлиги томонидан Косонсой туман ИИБ пробация гуруҳи ҳисобидаги шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган «Ҳуқуқий кўмак» акцияси доирасида Косонсой туман адлия бўлими ҳамда Косонсой туман ички ишлар бўлими ҳамкорликда Косонсой туман маданият маркази биносида озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган шахслар билан учрашув ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаролар ўзларининг қизиқтирга ҳуқуқий масалалар билан мурожаат этишди ва бепул ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.

Шунингдек, 2024 йил 7 август куни қабул қилинган «Пробация тўғрисида»ги ЎРҚ-938-сон Қонуннинг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.