Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга жуда катта имкониятлар ва шароитлар яратилмоқда. Бундан руҳланган хусусий сектор вакиллари ўзларига куч ва ғайрат-шижоат олиб, фаолиятларини кенгайтиришмоқда, қўшимча янги иш ўринларини яратишяпти.

Худди шу маънода бугун Косонсой туманида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ташаббуслар қўллаб қувватланиб, янги иш ўринлари яратилмоқда.

Косонсой тумани "Гулобод" маҳалласининг "Меъмор" кўчасида лойиҳа қиймати 3 млрд. сўм бўлган замонавий типдаги “MAGNIS” супермаркетининг янги филиали ўз фаолиятини бошлади. Тадбиркор Бахтиёр Султонов томонидан асос солинган, Тошкент шаҳридаги замонавий супермаркетлардан қолишмайдиган ушбу савдо комплекс косонсойликлар учун чинакам туҳфа бўлди. Қувонарлиси, янги супермаркетнинг фаолият бошлаши ҳисобига 20 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.

Тантанали очилиш маросимига ташриф буюрган Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ташаббускорнинг аҳоли фаровонлигига, узоғини яқин қилишга, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилувчи эзгу саъй-ҳаракатига омад тилади. Мана шундай тадбиркорларимиз сафи янада кўпайишига умид билдирди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.