Косонсой тумани «Файзобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилаётган инфратузилма ишлари аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим қадамдир.
Ушбу ҳудудда яқинда қабул қилинган махсус қарорга асосан 2,2 км узунликдаги 0.4-10 кВ тармоқ тортилди. Бугун ушбу маҳаллага 400кВА кучланишли трансформатор пункти ўрнатилиб, электр таъминоти яхшиланди.
Трансформатор пунктининг ўрнатилиши нафақат электр энергияси таъминотининг сифатини оширишга, балки ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшади. Аҳоли уй-жойларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши натижасида, хонадонларда яшаш шароитлари яхшиланади, уй-рўзғор техникалари ва бошқа электр қурилмаларининг барқарор ишлаши таъминланади.
“Файзобод” маҳалласидаги мазкур лойиҳа давлатнинг ижтимоий соҳадаги саъй-ҳаракатларининг натижаси бўлиб, аҳолини замонавий инфратузилма билан таъминлашга бўлган ёрқин намунасидир.






