Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги байрами муносабати билан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Косонсой тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамкорлигида Косонсой туман ихтисослаштирилган мактабида ижодий учрашув ташкил этилди.
📚Тадбирда Наманган давлат университети Филология факултетининг "Ўзбек тили кафедраси" катта ўқитувчиси Юнусхон Раҳматуллаев таклиф этилди.
📖 Тадбирда сўз олганлар ўзбек тилининг бой тарихи, унинг ривожланиши ҳамда тараққиётига ҳисса қўшган М.Қошғарий, А.Навоий каби мутафаккирларнинг ижодий фаолияти, жадид маърифатпарварларидан М.Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, А.Авлонийларнинг, шунингдек, 1989 йилда ўзбек тилига дават тили мақоми берилишида жонбозлик кўрсатган фидоий зиёлиларимизнинг фаолияти ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.






