Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Ахунова Ойлор Мамаджановна Косонсой тумани адлия бўлими фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудири лавозимига тайинланди.
О.Ахунова тайинловга қадар Норин тумани адлия бўлими фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.
О.Ахуновани тайинлов билан қутлаб, келгусидаги ишларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз.






