Уч кунлик ёғингарчиликдан сўнг бугундан бошлаб пахта майдонларида йиғим-терим ишлари давом эттирилмоқда.
Айни кунларда туманда қуёшли кунларни ғанимат билиб, етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб олиш авжи паллага кирган. 3731 гектар майдондан 12259 тонналик хирмонни яратишга бел боғланган.Вилоят ҳокими тумандаги “Сахий Саид барака”, Миртоҳирбек, “Кушон роҳи сафед”, “Косонсой жаҳон” ҳамда “Наманган пахта текс” МЧЖга қарашли фермер хўжаликларида машаққатли меҳнат маҳсули бўлган пахтани сифатли териб олиш, теримчиларга муносиб иш шароитини яратиш бўйича ҳолатни кўздан кечирди.
Шунингдек, “Дўстлик” ММТП ҳудудида пахта териш машиналари ёрдамида терим жараёнлари билан ҳам танишиб, теримни тез ва сифатли ташкил этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.






