Косонсой туманидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!” шиори остида ота-оналарга кенг жамоатчилик иштирокида директор томонидан мурожаат қилинди.
Унда ўқувчиларнинг ўз вақтида дарсларга иштирокини таъминлаш, дарсдан сўнг тўгараклар ёки касб-ҳунар билан банд қилиш, болаларга тегишли ҳужжатларсиз автотранспорт воситаларини ишониб топширмаслик ёки уларни бошқаришга рухсат бермаслик кабилар бўйича суҳбатлашилди.
Фарзандларни тўғри тарбиялаш нафақат ота-онанинг, балки ҳар бир инсоннинг жамият олдидаги муқаддас инсонийлик бурчи экани яна бир бор эслатиб ўтилди.






