Косонсой туман электр таъминоти ишчи ходимлари томонидан аҳолига барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, янги электр тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, «Файзобод» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли ҳудудларда янги электр тармоғи қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳудудда дастурга асосан махсус техникалар жалб қилиниб ишлар давом этмоқда. Янги темир бетон таянчларни ўрнатиш учун авто кран ҳамда ишчи ходимлар бириктирилган.