Халқимизда “Устоз – отангдек улуғ”, деган нақл бор. Ҳақиқатдан ҳам, қўлимизга қалам олиб, ўқишни, ёзишни ўргатган, оқ-қорани, яхши ёмонни танитган, илм-маърифат ила қалбимизга зиё олиб кирган устозларимизни қанча мақтасак, эътироф этсак шунча кам. 1-октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”. Бу улуғ кунда барча ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар ўз шарафли касбларини нишонлайдилар.
Байрам муносабати билан Косонсой туманидаги "Истиқлол" тантаналар мажмуасида устоз ва мураббийлар куни муносабати билан бир пиёла чой устида байрам тадбири ташкил қилинди. Унда туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийларни машаққатли касби йўлидаги фаолияти, изланишлари яна бир бор эътироф этиб, келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Шунингдек, тадбир давомида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси томонидан ҳам устозларга совғалар топширилди.
Тадбирда истеъдодлари хонандалар ҳамда туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хушкайфият улашди.
Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати






