Мазкур танловнинг асосий мақсади ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларининг тажрибасидан фойдаланиш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни кенг тарғиб қилишдан иборат.

Шунингдек, ёш оилалар ўртасида барқарор муҳит яратишда нуронийларнинг тажрибасини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган.

Танлов жараёнида иштирокчиларнинг ёшлар билан ишлаш борасидаги тажрибалари ва амалий ишларини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Наманган шаҳридаги "Маърифат маскани"да ташкил этилган танловда Косонсой тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, “Ифтихор” маҳалласи кексалар маслаҳат гуруҳи раиси, "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳиби Насибахон Ҳайдарова муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.