Косонсой туманидаги "Учқўрғон" маданият марказида туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосалари, ҳарбий хизматчилар, нуронийлар, ўқувчи-ёшлар иштирокида  ёшларда миллий ғурур, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат Маркази ҳамда тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда чоп этилган “Мен ҳам ҳарбий бўламан” номли китоб-альбоми тақдимоти ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари А. Шералиев очиб бериб, ушбу китоб-альбомда миллий давлатчилигимиз тарихи, ватан мустақиллиги ва озодлиги йўлида жасорат ва мардлик кўрсатган қаҳрамон аждодларимиз ҳаётидан лавҳалар, жанговор қуролларнинг ривожланиш тарихи, замонавий армиямиз, мудофаа доктринамиз акс этганлигини алоҳида таъкидлади.