Президентимиз томонидан камбағал оилаларнинг даромадини ошириш орқали уларни камбағалликдан чиқариш бўйича белгиланган бир қатор вазифаларни амалга ошириш учун ҳудудларга вазирлик ва идоралардан мутасадди раҳбарлар бириктирилган эди.
Хусусан, Наманган вилоятига бириктирилган Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Зоҳиджон Камалов иштирокида бугун 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Косонсой туман ижтимоий реестрда турган камбағал оилаларнинг даромадини ошириш, уларни камбағалликдан чиқариш масалалари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда ҳар бир хонадонга бириктирилган раҳбарлар томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, мавжуд имкониятлар таҳлил қилинди.
Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари ва хонадонларга бириктирилган мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда аниқ вазифалар белгиланди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати






