Ёшларни келажакдаги касби буйича тўғри танловини қўллаб қувватлаш, кадрлар сифатини оширишнинг гаровидир.
Косонсой тумани ИИБ бошлиғи томонидан бириктирилган 10 -11 синф ўқувчилари билан "Мен танлаган касб" мавзусида эркин давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 25 июнь кунги 345 - сонли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой тумани ИИБ бошлиғи Р.Каримов раҳбарлигида соҳа раҳбарлари, Миллий гвардия ходимлари, туман ҳокимлиги ёшлар масаллалари бўйича ўринбосари ва масъул идора вакиллари иштирокида бириктирилган 2 - сонли умумтаълим мактаби битирувчи синф ўқувчилари ўртасида "КЕЛАЖАКДАГИ ТАНЛАГАН КАСБИМ" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Тадбирда сўз олганлар мазкур учрашув бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг амалий натижаси эканлигини таъкидлаб, бу каби учрашувларни хар хафтада ўтказиб бориш бўйича келишиб олинди.
Деярли бир кун давомида бўлиб ўтган ушбу маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ёшларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш билан биргаликда, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлади десак муболаға бўлмайди.






