Бош Прокуратура томонидан тасдиқланган Йўл харитаси ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳудудларда оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ҳамда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасалари, миграциядан қайтган ёшлар, аёллар ва пробация ҳисобида турувчи шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.






