Бу йил Косонсой туманида 3731 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан 12259 тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган.
Бугун дастлабки ҳосил ортилган карвонлар “Наманган пахта текс” агрокластерининг пахта қабул қилиш пунктида тарозидан ўтказилди.
Шу муносабат билан жонлиқ сўйилиб, эҳсон дастурхони ёзилди. Катта меҳнат эвазига яратилган ҳосилни уюшқоқликда йиғиштириб олишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилаб, дуои фотиҳа қилинди.
Туман ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, нуронийлар иштирокидаги тадбирда биринчи бўлиб пахта топширган фермер хўжалиги механизаторларига совғалар топширилди.
☑️ Азиз косонсойликлар! Пахта - иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларидан ҳисобланади. Теримга чиқиб, оилавий даромадингизни оширинг, ҳам савобли ишга ҳисса қўшинг!






