Бугун Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари чет элларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар билан видеомулоқот қилди.

Косонсой туманидаги 49-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

Туман раҳбари ҳар бир ёшнинг муаммоларини тинглаб, уларга ечим топиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Эътиборлиси, туман ҳокими билан онлайн суҳбатлашган ёшларнинг аксарияти Косонсойга қайтиш истагини билдирдилар. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсади борларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.