Ҳозирги кунда Косонсой туманида 59 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 40196 та хонадонда 227 мингдан кўп аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.
📌 Туманда бугунги кунда энг кўп хонадонга эга маҳаллалар: “Равот” (1280), “Гўрмирон” (1230), “Боғишамол” МФЙ (1227), “Обод” (1127 та хонадон), “Янги Ўзбекистон” (1077), “Дўстлик” (1034), “Баҳористон” (1032), “Бўстон” (1023), “Тагижар” (1013), Узунқишлоқ (1012).
📌 Энг кам хонадонга эга маҳаллалар: “Гулистон-1” (318 та хонадон), А.Жомий (320), “Ёшлик” (320), “Садача” (330), “Гулобод” (381).
☑️ Маълумот учун, ушбу статистикада тумандаги 400 тадан кам ҳамда 1000 дан кўп хонадони бор маҳаллалар ҳисобга олинган.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.






