Кредитга уй-жой олиниши қонунчиликда, турар-жой сотиб олиш учун ипотека кредити олиш ҳисобланади.Кредит ҳисобига сотиб олинган турар-жой(тўлиқ шаклда битмаган,каробка )ҳам банк кредитининг таъминоти бўйича гаровга олинади.Бу нима дегани.Сиз ва банк ўртасида тузилган гаров шартномасига асосан,сиз кредит қарздорлигизни қопламагунизча шу уй-жой банкда гаровда туради дегани.
Ўзб.Рес “Ипотек тўғрисида"ги қонуннинг 1-моддасида кўчмас мулк гарови шартномаси ипотека деб ҳам, яъни ипотека шартномаси деб ҳам юритилиши кўрсатилган. Бунда кредит олиб, шу уйни гаровга қўядиган шахс ипотекага қўювчи деб, кредит бериб, шу кредитнинг таъминоти сифатида уй-жойни гаровга олувчи банк ипотекага олувчи деб юритилади.
Шунингдек ипотека тўгрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк,агар ипотека тўгрисидаги шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи томонидан сотиш,хадя этиш,айирбошлаш орқали ёки ўзгача усулда фақат ипотекага олувчининг розилиги билан тасарруфдан чиқаришилиши хам мумкин.
Бунда сиз гаровга (ипотекага) қўйилган турар-жойни сотиш ёки бошқача тартибда тасарруф қилишингиз учун шубҳасиз ипотекага олувчи – кредит ажратган банкнинг расмий розилиги бўлиши шарт ва мухим Бунда банкнинг розилигисиз мол-мулкни сота олмайсиз ва ўз-ўзидан нотариус ҳам банкнинг розилик хатини кўрмай туриб, олди-сотди нотариал харакатини амалга оширмайди,умуман.
Пул ажратган банк эса, одатда кредитни тўлиқ ёпмагунизча, бу уй-жойни сотишга асло руҳсат беришмайди,амалиётда банклар томонидан розилик хати берганини кўрмаганман).
Бу банкнинг ўзига тегишли ички сиёсатига боғлиқдир.Шунинг учун ипотекага олинган мол-мулкларни( уй,машина) бошқа шахсга ўтказишда нотариус банкнинг розилик хатини кўриш керак.
2.Онамдан менга квартира колган. Квартира хозир хам онамлар номларида. Шуни номимга ўтказмасдан туриб олди сотди қила оламанми? Иккита синглимнинг хам розилиги олинадими?
Биринчи ўринда, сиз мол мулкка (квартира) нисбатан мулк ҳуқуқини олмасдан туриб, уни олди сотди қилиб расмийлаштира олмайсиз.
Агар онангиздан ушбу уй сизга мерос тарзида қолдирган бўлсалар, сиз ўз мулкингизга ўтказишингиз керак.
Сиз биринчи навбатда квартира жойлашган ҳудуддаги нотариусдан мерос гувоҳномасини олиш лозим бўлади. Бу Фуқаролик Кодексининг 1146-моддасида белгиланган тартибда, яъни меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.
Мерос гувоҳномаси меросхўрга ёки меросхўрларга берилиши мумкин.
Онангиздан қолган меросга биринчи навбатда сиз, ака-ука, опа-сингилларингиз ва дадангиз тенг даражада меросхўр бўласизлар.Агар сиз билан бирга ушбу шахслар ҳам бўлса, унда қолган меросхўрларнинг меросдан воз кечишлари лозим.Бўлмаса нотариус расмийлаштириб бермайди Фуқаррлик Кодексининг 1147-моддасида меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли эканлиги ва бу меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 29-декабрдаги 1060-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга биноан мерос гувоҳномаси олингандан сўнг 1 ой муддатда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари шарт ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали буни электрон тартибда уйингиздан туриб ҳам амалга оширсангиз бўлади.
Юқоридаги тартиблар амалга оширилгандан сўнг мол мулкни ўз номингизга ўткандагина уни бошқа шахсга сотишингиз мумкин.
Зокиржонов Абдукаххор Косонсой тумани юридик хизмат курсатиш маркази бош юрисконсулти.






