Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ қабул қилинган мазкур Низомда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби белгиланган.
Унга ко'ра, жамғармадан ёшлар етакчиларига қуйидаги имтиёз ва рағбатлантириш беришда фойдаланиш мумкин:
🔹ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар маҳалладаги ёшлар етакчиларини бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалладаги ёшлар етакчиларини ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан тақдирлаш;
🔹йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган маҳалладаги ёшлар етакчиларига ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш(150 миллион со'мгача);
🔹 бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган маҳалладаги ёшлар етакчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб бериш (бир ойда бир маротаба)
Наманган вилояти Адлия бошқармаси Косонсой туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошюрисконсулти
Ж.К. Акрамов






