Мамлакатимизда қўлида ҳунари бор, оиласига, жамиятга фойдаси тегадиган хотин-қизларга тадбиркорлик қилишга кенг йўл очилди.

Косонсой туманининг “Учқўрғон” маҳалласининг “Достон” кўчасида яшовчи Оқила Умрзоқова 15 йилдан буён чеварчилик билан шуғулланади, у буюртма асосида аёллар либослари ва келинлик сарполарини ҳамда турли хилдаги пардалар тикади ва ҳудуддаги шу ҳунарга қизиққан ёшларга ҳам тикиш-бичиш сирларини ўргатмоқда.

Ҳозиргача 50 дан ортиқ шогирд етиштирган ҳунарманд айни пайтда 15 нафар ёш қизларга чеварчилик сирларини ўргатяпти.

Ишбилармон аёлнинг келажакдаги мақсадлари улкан. У фаолиятини янада кенгайтириб, тикувчилик цехи очмоқчи ва ўзи каби аёлларга янги иш ўрни яратиш ниятида.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.